Ishonch telefonlari

      Tel: +99861 5546225

      Faks: 03615545919

    Tizimga kirish



    Sayt haqida fikringiz?
    Eng yaxshi sayt
    Yaxshi sayt
    Oddiy sayt
    Menga yoqmadi
«    Сентябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Чиқиндидан мўл даромад кўраётган нукуслик тадбиркор

    Sana: 15-авг, 2017

Халқ эртакларининг бирида чол уч ўғлига фойдасиз нарса топиб келишни буюради. Катта ўғил ерда ётган бир чўпни, ўртанчаси битта суякни топиб келади. Кенжатой ўғил эса ҳеч нарсасиз қуруқ қайтиб келади. Отаси кенжа ўғилдан бунинг сабабини сўраганида, у ҳеч ердан фойдаси тегмайдиган бирор нарсани учратмаганини айтади. Ўша замонда чўпдан тиш тозалагич, суякдан эса игна тайёрланар экан.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ҳикоя қилган нукуслик Рашид Қартбоев ҳам шу каби йўқдан бор қилиб, кераги йўқ, деб чиқиндига ташлаб юборилган нарсалардан маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркордир.

– Жаҳонгашта немис сайёҳи 1997 йили велосипедда Нукусга келиб, бу ер жуда ифлос эканини таъкидлаганида, менда бир фикр уйғонган эди, - дейди Рашид Қартбоев. - Ўша пайтлари Нукус чиндан ҳам жуда ифлос шаҳар эди. Унинг тозалигини сақлаш мақсадида 4-5 йигит бирлашиб, «Тозалик маркази» номли нодавлат нотижорат ташкилот туздик. Дастлаб, шаҳардаги 21, 22, 23-кичик туманларнинг ҳудудини тозаладик. Бир кун шаҳар ташқарисидаги ахлат ташланадиган жойга борсам, чиқинди тоғ бўлиб ётибди. Унга қараб ўйланиб қолдим. Бу чиқиндилардан маҳсулот ишлаб чиқариш ғояси миямга келди.

Бу айтишга осон-у, лекин амалга ошириш жуда қийин бўлган иш. Кўп изланиб, суриштириб, ўрганиб, уч йил деганда, чиқиндига ташланган баклажка, целлофан пакет сингари нарсалардан полиэтилен қувур ишлаб чиқарувчи ускуна яратдим. «Мустанаб-Ҳилол» масъулияти чекланган жамиятимиз 2001 йили илк маҳсулотини бера бошлади. Дастлаб ўзим яшаган кичик туман ҳудудидаги 250 та уйнинг қувурларини ўзгартирдим. Уларнинг ҳар бирига диаметри 25 миллиметр бўлган 40 тадан қувур совға сифатида  бердим. Ўша пайтда бозорда қувурнинг баҳоси 10 000 сўм бўлса, мен уни 3000 сўмдан сотдим.

Суҳбат чоғида у кўпқаватли уйларнинг ертўлаларига қандай қилиб тушиб тозалагани, касаллик тарқатувчи чивин ва ҳашоратларга қарши қандай курашгани, аҳоли орасида тозаликни сақлаш борасида тарғибот ишларини олиб боргани тўғрисида гапириб берди.

– Бир куни, - дейди у, – қувурларни кўриш учун кўпқаватли уй ертўласига тушдим. Кун совуқ эди, ертўлада яхлаган чиқинди сув устидан ўтаётганимда муз ёрилиб, тушиб кетдим. Роса, булғаниб қолдим. Ювинай десам, бу ҳолда ҳеч кимса уйига киритмайди. Кўчага чиқиб, такси тўхтатсам, "ахлат одам”ни миндирмайди. Ноилож, узоқ йўл юриб, ишхонамга яёв келишга мажбур бўлганман.

Шунча машаққатлар билан иш бошлаган бу тадбиркор йигит бошқараётган  корхона бугун фақат қувур эмас, бошқа бир қатор маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқармоқда. Унинг яна бир янгилиги – қувур ишлаб чиқаришдан чиққан чиқиндини ҳам ташламасдан, ундан полимер шифр, брусчатка ишлаб чиқара бошлаганилиги бўлди.

Яқинда у ахлатхоналарга ташланган эски кийим-кечак, матолардан девор учун суюқ гулқоғоз, суяклардан суяк уни ишлаб чиқара бошлади.

– Бугунги кунда корхонамизда 47 одам ишлайди. Бундан ташқари ҳар  бир ахлат ташланадиган жойдан, кўчалардан чиқинди олиб келувчи одамлар ҳам бор. Корхонамиз йилига 365 тоннага яқин пакет, пластмасса чиқиндиларини  қайта ишлайди.

Корхона ишга тушган 2001 йилда 80 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, 2014 йили 410,3 миллион, 2015 йили  695,8 миллион, 2016 йили 761,6 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Жорий йилнинг 6 ойида эса, ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳажми 713 миллион сўмдан ошиб кетди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич бир миллиард сўмдан ошади, деган умиддамиз.

Рашид Қартбоев 1997 йилда Нукус давлат педагогика институтини биолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Унинг корхонаси Нукус шаҳрининг бир чеккасида жойлашган. Қум устида қовун, пахта, ошқовоқ сингари экинларни ўстириб қўйибди. Ишлаб чиқараётган суяк унидан омухта ем тайёрлаб, 300 жўжа парваришламоқда.

- Бунинг ҳаммасини мен болаларим ўргансин, деган мақсадда қилаяпман, - дейди у. - Илгари емларнинг рационида суяк уни кўп бўлар эди. Унинг таркибида илик мойи, калций ва бошқа фойдали элементлар кўп бўлади. Шу сабабли уй ҳайвонлари учун жудаям фойдали. Ҳозирги вақтда ҳокимиятларга, тегишли идораларга чиқиб, ўзим сақлаётган жўжаларни кўрсатиб, унинг фойдали томонларини ташвиқот қилаяпман.

Рашид жорий йилнинг охиригача яна бир янгилик тадбиқ қилмоқчилигини айтиб, ҳали амалга ошмаганлиги учун бу ҳақда гапирмасликни лозим топди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу мамлакатда чиқиндидан маҳсулот ишлаб чиқараётган ягона корхонадир.

Бу янгиликнинг ўзига хослиги шундаки, у шаҳарнинг тозалигини сақлаш, чиқиндига чиқарилган ҳар қандай нарсанинг фойдали томонини аниқлаб, сифатли ва керакли маҳсулот таёрлашда, минтақада экологик вазиятни барқарорлаштиришда катта аҳамиятга эга.

kun.uz cайти малумоти.


Президент Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

    Sana: 28-июн, 2017

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.

«1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади», — дейилади ҳужжатда.

«Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда», — дея таъкидланади қарорда.

Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берилган.

Мазкур дастурни тайёрлашда 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиқиш кўзда тутилган.

Ёзда Ўзбекистон мустақиллигини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичини ўтказиш кўзда тутилган. Августнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичи ҳамда ғолиблари ижросидаги концерт дастури, шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз», «Сени куйлаймиз, замондош!», «Ранглар жилосида – она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлари бўлиб ўтади.

Мамлакатнинг барча ҳудудларида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказилади.

Байрам дастурларини тайёрлашга сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, ёш ижрочилар, фолклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар жалб этилади.

Источник: kun.uz

«Ўзбекистан 24» телеканали тез кунда иш бошлайди

    Sana: 28-июн, 2017

 

Миллий телерадиокомпания таркибида ташкил этилган янги «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканали яқин кунлар ичида фаолият бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида келтириб ўтилган.

«Ҳозирги кунда республикамизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Биргина Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларнинг бир сутка давомидаги умумий эфир вақти 616 соатни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, мустақилликдан олдин бу рақам бор-йўғи 48 соатга тенг эди, холос. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, оммавий ахборот воситаларининг таркиби ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Буни юртимиздаги барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани ҳам тасдиқлайди. Яқин кунларда иш бошлайдиган, кечаю кундуз узлуксиз фаолият олиб борадиган O`zbekiston – 24 телеканали миллий ахборот маконида ўз муносиб ўрнини ва ўз томошабинларини топади, деб ишонамиз», дейилган табрик матнида. 

Миллий телерадиокомпания таркибида «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори май ойи аввалида имзоланганди. 

Телеканал мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт соҳаларида юз бераётган ҳодисаларни тезкорлик билан ёритиб боради. Шунингдек, телеканал хорижда ҳам мухбирлик пунктларига эга бўлади.

Президент қарори билан «Диёр» телеканали ва «Тошкент» радиоканали тугатилиб, уларнинг частоталари ҳамда штат бирликлари янги канал ихтиёрига ўтган.

«Ўзбекистон 24» SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади. 

Бундан олдинроқ «Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилиши, барча янгиликлар «Ўзбекистон 24» телеканалида бўлиши маълум қилинганди.

Источник: kun.uz

Ўзбекистонда локализация дастури доирасида 2600дан ортиқ лойиҳа амалга оширилган

    Sana: 28-июн, 2017

Ўзбекистон саноатини ривожлантиришда, саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, 2000 йили ҳукумат томонидан қабул қилинган локализация дастури доирасида, жами қиймати 5,5 млрд доллардан ошиб кетувчи 2600дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, деб хабар қилмоқда "Народное слово" газетаси. 

Унда қайд этилишича, сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон ЯИМ йилига 8 фоиздан ортиқроқ ўсган. Мустақиллик йилларида республика иқтисодиёти 6 бараварга ошган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 6,9 минг долларга етиб, мамлакат ўрта даромадли давлатлар рўйхатидан жой олишга эришган. 

Локализация корхоналарида 5 мингдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилган, уларда 7 млрд долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади. Хусусан, охирги 2 йилда 97та гуруҳдаги маҳсулотлар импортига барҳам берилган. 306 турдаги молларни олиб кириш 2 мартага қисқарган. 

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверцификация қилиш бўйича 2015-2019 йилларга мўлжалланган махус Дастурга кўра, умумий қиймати 40 млрд доллардан ортиқ жами 846та янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Источник: kun.uz

8 май дам олиш куни бўлади

    Sana: 03-мая, 2017

 

Президент дам олиш кунини 6 майдан 8 майга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни дам олиш кунини 6 майдан 8 майга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

«9 май — Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин; 2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин», — дейилади ҳужжатда.

Матн: «Газета.uz»


Тожикистонда Ўзбекистон Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

    Sana: 19-апр, 2017

 

Душанбедаги Ўзбекистон Миллий кўргазмасида 160 дан зиёд компаниялар иштирок этмоқда.

 

Кўргазмада 160 дан зиёд компания 1500 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. «Пойтахт-90» савдо марказининг 2000 кв. м майдонни эгаллаган ҳудудида электротехника, кабель-ўтказувчи, фармацевтика, сантехника маҳсулотлар, тўқимачилик, чарм саноати товарлари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, чинни буюмлар, идиш-товоқлар, алкоголь ичимликлари ва парфюмерия маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

1000 кв. м майдондаги очиқ ҳудудда эса қишлоқ хўжалиги техникалари ва осма қурилмалар, енгил ва юк автомобиллари ҳамда йўловчи автобуслари тақдим этилган.

Ўтказилиши режалаштирилган бизнес-форум ва семинарларда ўзбек ва тожик томонидан 500 нафардан зиёд тадбиркорлик доиралари вакиллари иштирок этади.

 

Тошкентда Ўзбек-хитой бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда

    Sana: 19-апр, 2017


19-21 апрель кунлари Халқаро бизнес-марказида Ўзбек-хитой бизнес форуми ва икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади. 

Форумда Хитой вакиллари орасида металлургия, тоғ-кон саноати, энергетика, инфратузилма қурилиши, транспорт, телекоммуникация, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа соҳалардаги концернлар, Ўзбекистон томонидан эса тегишли вазирлик, бошқарма ва корхона вакиллари иштирок этадилар.

Бизнес-форумнинг йирик иштирокчилари орасида "Синогидро” Хитой давлат гидроэнергетика компанияси бор эканини таъкидлаб ўтиш жоиз. Корхона энергетика ва инфратузилма соҳасида барча хизматларни кўрсатади ҳамда дунёнинг 74 давлатида умумий ҳисоби 40 млрд. АҚШ долларини ташкил этган 580 та лойиҳа устида ишламоқда.

Синосталь корпорацияси (Sinosteel Corporation) эса металлургия, тоғ-кон саноати, инфратузилма қурилиши ва энергетика соҳаларида лойиҳалар амалга оширади ва йирик саноат объектлари учун ускуналар ишлаб чиқаради. Компаниянинг активлари ичида Хитойдаги 500 та, ҳамда дунёнинг 40 та давлатида 100дан ортиқ лойиҳалар мавжуд.

Бизнес-форум давомида томонлар иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини молиялаштириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида товар айланмаси ҳажми барқарор ўсиб келмоқда. Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йил якуни бўйича давлатлар орасида 4,7 млрд. доллар миқдорида товар алмашилган ва 2017 йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 1,2 млрд. долларни ташкил этди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 704 корхона фаолият юритмоқда. Улардан 88таси 100 фоиз хорижий капитал асосида бўлиши билан бирга, Хитой компанияларининг 73 ваколатхонаси ва филиали мавжуд.

Ушбу бизнес-форум икки давлат ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига 2017 йил май ойида бўлиб ўтадиган ташрифи олдидан амалий натижаларни намоён этмоқда.

Источник: kun.uz

Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

    Sana: 07-апр, 2017


 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. 

Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжат имзоланди.

Жумладан, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолаган.

Шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш, соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 50дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Имзоланган ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Владимирович Путин ўртасида қўшма баёнот.

2. Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича келишув.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича келишув.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Россиянинг фуқаролик ва ҳарбий аҳамиятга молик юқори технологияли маҳсулотларни барпо қилиш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган «Ростех» давлат корпорацияси ўртасида англашув меморандуми.

8. «ЕВРОЦЕМЕНТ груп» ва «Ўзқурилишматериаллари» Акционерлик жамияти ўртасида қурилиш саноати ҳамда модернизация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандум.

9. Ўзбекистон Республикаси металлургия саноати, нефтегаз кимёси ва кон саноатида Россия Федерацияси компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари бўйича келишув.

10. «Газпром экспорт» ва «Ўзтрансгаз» ўртасида табиий газ харид қилиш бўйича шартнома.

11. «Газпром» ОАЖ ва «Ўзбекнефтегаз» Миллий ҳолдинг компанияси ўртасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш, инжиниринг-инновацион ишларни олиб бориш бўйича келишув.

12. «Газпром» ОАЖ ва «Ўзбекнефтегаз» Миллий ҳолдинг компанияси ўртасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича меморандум.

13. Россия Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки («Внешэкономбанк») ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банклари ўртасида ҳамкорлик қилиш ҳақида келишув.

14. Федерал божхона хизмати Россия ФБХ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши тартиби бўйича келишув.

15. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги ўртасида фитосанитария талаблари асосида мева ва сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича келишув («Яшил йўлак»).

16. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув.

17. И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси) ва Тошкент Тиббиёт академияси (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув.

18. «А.В.Вишневский номидаги жарроҳлик институти» (Россия Федерацияси) ва Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик келишуви.

19. «Н.И.Пирогов номидаги Миллий тиббий-хирургик маркази» (Россия Федерацияси) ва Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик келишуви.

20. А.Н Бакулев номидаги юрак-томир хирургияси Илмий Маркази (Россия Федерацияси) ва Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик маркази (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида ҳамкорлик келишуви.

21.  В.А.Алмазов номидаги Санкт-Петербург тиббиёт маркази ва «Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази» ўртасида ҳамкорлик келишуви.

22. Академик Н.Н.Бурденко номидаги нейрохирургия илмий маркази ва Нейрохирургия Республика илмий маркази ўртасида ҳамкорлик келишуви.

23. И.И. Жанелидзе номидаги илмий текшириш институти ва Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази ўртасида ҳамкорлик келишуви.

24. Н.В.Склифосовский номидаги Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментининг тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти ва Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази ўртасида ҳамкорлик келишуви.

25.  «Красцветмет» ОАЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ ўртасида қўшма корхона тузиш бўйича меморандум.

26. Федерал ғазначилик ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг техник ҳамкорлиги ҳақида Меморандум.

27. «Газпромбанк» ва «Ориент Финанс» ўртасида келишув.

28. «Газпромбанк» АЖ ва «Асака» АТБ ўртасида Тошкент шаҳрида металлургия заводини қуриш лойиҳасини молиялаштириш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги битим.

29. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ҳамда «Ўзбекнефтегаз» МҲК ўртасида англашув меморандуми.

30. Янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотлар етказиб бериш бўйича шартномалар.

31. Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтегаз» МҲК ўртасида  500 минг тонна нефть етказиш бўйича меморандум.

32. «Ўзнефтегазмаш» ОАЖ базасида ҳамкорликда таъмирлов корхонасини тузиш бўйича таъсис ҳужжатлари.

33. «ИЗ-КАРТЭКС» заводида тайёрланган 21 дона экскаватор етказиб бериш бўйича келишув.

34. Россия тадбиркорлар ва саноатчилар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида шартнома.

35. «Ростсельмаш» комбайн заводи ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ўртасида ҳамкорлик келишуви.

36. «ЗА Групп» ва «Ўзбекенгилсаноат» АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви.

 

kun.uz


Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар тақдим этилди

    Sana: 28-мар, 2017

 
alt 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг иқтисодиётини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитлар яратиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган юридик шахслар ўзлари ишлаб чиқараётган саноат товарларини экспорт қилиш қисмида валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилади. 
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари (кабель-ўтказгич маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 2017 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 январигача бўлган даврда мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.
 
Ҳисобот йили натижалари бўйича сотувнинг умумий ҳажмида ушбу маҳсулотларни сотишдан тушадиган соф тушумнинг улуши 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил этувчи юридик шахслар мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар жумласига кириши белгиланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига "Ўзфармсаноат” АК, "Ўзэлтехсаноат” АК ва "Ўзқурилишматериаллари” АЖ билан биргаликда 2017 йилнинг 1 апрелигача мазкур қарорда назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш материалларига тааллуқли бўлган маҳсулотларнинг аниқ рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.
 
"Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган экспортёр юридик шахслар учун республика доирасида ички юк ташишга амалдаги тариф ставкалари бўйича юкларни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасигача етказиб беришга темир йўл тарифларини қўллаши белгиланди.
 
UZ24: 

20 март дам олиш куни деб эълон қилинди

    Sana: 17-мар, 2017

 
 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни дам олиш кунини 18 мартдан 20 мартга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрамининг мамлакат маънавий ҳаётидаги улкан роли ва аҳамияти ҳисобга олган ҳолда ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил душанба 20 март кунига кўчирилиб, 18 март иш куни; 2017 йил душанба 20 март дам олиш куни деб эълон қилинди.

 
Источник: gazeta.uz

Назад Вперед
Наверх “TURAN-XAMID” ma’suliyati cheklangan jamiyati hududiy universal ulgurji bazasi, 2015y.
Sayt materialidan foydalanganda manba ko'rsatilishi shart